Покистоннинг Кветта шаҳридаги икки теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Кветта шаҳридаги икки теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг Белужистон вилоятидаги Кветта шаҳридаги икки теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Жангари полиция автомобилига портловчи моддалар тўлдирилган моторикшани йўналтирганидан сўнг машина аланга ичида қолди. Шундан кейин рўй берган портлаш оқибатида 5 полициячи ва икки фуқаро ҳалок бўлди.

Кветтада, шунингдек, номаълум шахслар шаҳардаги автойўллардан бирида турган полиция инспекторига ўқ узди. У олинган жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.