Назарбоев Жээнбеков билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Назарбоев Жээнбеков билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
7 февраль куни Нурсултон Назарбоев Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Tnews.uz сайти ёзмоқда.

Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, иккала мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилишди.

«Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашишди ва келгуси учрашувларнинг жадвалини кўриб чиқишди», – дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.