АҚШ Покистондаги уч террорчи гуруҳ етакчилари учун 11 млн доллар мукофот ваъда қилди

АҚШ Покистондаги уч террорчи гуруҳ етакчилари учун 11 млн доллар мукофот ваъда қилди
АҚШ Давлат департаменти «Таҳрики толибон Покистон» гуруҳи раҳбари мулла Фазлулла қўлга олинишига олиб келадиган маълумот учун 5 миллион доллар миқдорида мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Мулла Фазлулла Покистон толибларининг энг таниқли ва қидирилаётган етакчиларидан бири бўлиб, у 2015 йили АҚШ томонидан террорчилар рўйхатига киритилганди.

Шунингдек, Қўшма Штатлар сиёсий маҳкамаси 8 март, пайшанба куни тарқатган баёнотда «Таҳрики толибон Покистон» билан боғлиқ икки гуруҳ етакчилари — Абдулла Вали («Жамоат ул-Аҳрор») ва Мангала Багх («Лашкари ислом») тутиб берилгани учун 3 миллион доллардан берилиши билдирилди.

Давлат департаментига кўра, мазкур етакчиларнинг ҳар бири «АҚШ ва унинг фуқаролари хавфсизлигига таҳдид соладиган терроризм актларини амалга оширган».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.