YouTube бош қароргоҳида отишма содир этилди

YouTube бош қароргоҳида отишма содир этилди
3 апрелда Калифорниянинг Сан Бруно шаҳри полицияси YouTube видеохизмати бош қароргоҳида отишма содир бўлгани ва унинг оқибатида 4 киши яралангани ҳамда бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

“Ҳаммаси бўлиб 4 жабрланувчи бор, улар ўқотар жароҳатлар билан шифохонага юборилганлар ва бинода ҳалок бўлган бир киши бор””, деб айтган полиция бошлиғи Эд Барберини.

Сан-Францискодаги шифохона вакили у ерга 3 киши етказилганини маълум қилган.

Полиция маълумотларига кўра, отишмани аёл киши содир этган ва у бир ўзи бўлган. Таъкидланишича, аёл ўлган.

Аёлнинг шахси ўрнатилмаган. Гувоҳларнинг айтишича, у қора рангдаги кийимда бўлган ва бинога орқа эшикдан кирган. Уларнинг таъкидлашича, шундан кейин камида 20 та ўқ овози эшитилган.
YouTube бош қароргоҳида отишма содир этилди
Фото: Reuters
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма ички низо сабабли юз берган ва террорчилик билан боғланмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.