«National Geographic»нинг фикрича Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 жой (фото)

«National Geographic»нинг фикрича Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 жой (фото)
«National Geographic» журнали Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 та жойни қайд этди.

Бой маданият ва ранг-баранг ландшафтларига қарамай, Марказий Осиё давлатлари катта бирлик сифатида қабул қилинади ва кўпинча эътиборсиз қолади. Аммо бу ҳудудда ўзининг гўзал табиати, тарихи ва қадимий анъаналари билан машҳур бўлган кўплаб шаҳарлар бор, деб ёзади «National Geographic».

1. Қозоғистондаги тоғ ёнбағрида жойлашган «Медео» спорт мажмуаси. Бу мажмуа Олмотада жойлашган. У қиш мавсумида ўзининг қорли арчалари, тоғлари ва мовий осмони билан эртакни эслатади.
«National Geographic»нинг фикрича Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 жой (фото)

2. Қирғизистондаги «Тошработ» сарой мажмуаси. 600 йиллик тарихга эга тош қалъаси Норин вилоятида жойлашган.
«National Geographic»нинг фикрича Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 жой (фото)

3. Тожикистондаги Помир довони. Бу тоғйўли Бадахшон автоном вилоятида жойлашган.
«National Geographic»нинг фикрича Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 жой (фото)

4. Туркманистондаги «Гонур-Депе» қадимий некрополи. Бу тепалик эрамиздан аввалги 2300 йилларда ҳам бўлган.
«National Geographic»нинг фикрича Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 жой (фото)

5. Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳри.Марказий Осиёнинг муқаддас шаҳарларидан бири бўлиб, унда ўтмиш ва бугунги кун акс этган.
«National Geographic»нинг фикрича Марказий Осиёда бориб кўриш зарур бўлган 5 жой (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.