Қуръони Каримни 30 йил давомида тикиб ёзган муслима аёл ҳақида (видео, фото)

Қуръони Каримни 30 йил давомида тикиб ёзган муслима аёл ҳақида (видео, фото)
Мадина шаҳридаги Қуръон музейида ўттиз йил давомида тикиб ёзилган Қуръони Карим намойиш этилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Ушбу Мусҳафи шарифнинг ғаройиблиги шундаки у на қалам ва на сиёҳ ёки кўмир каби нарсаларнинг биронтаси билан ёзилган эмас. Ушбу Қуръонни Покистоннинг Панжоб шаҳрида яшовчи бир аёл тўлиқлигича ўз қўллари билан нақш йўлида тикиб чиққан.
Қуръони Каримни 30 йил давомида тикиб ёзган муслима аёл ҳақида (видео, фото)
Муслима бу ишни 1987 йил бошлаб 2018 йил тамомлаган. Насим Ахтар Қуръоннинг бирон бир ҳарфини таҳоратсиз ёзмасликка ва у ишни кечанинг охирги учдан бир қисмидан бошқа вақтда қилмасликка аҳд қилган.

Насим хоним Аллоҳнинг китобини нақш қилиб тикиб чиқиш учун 30 йилдан кўпроқ вақт давомида меҳнат қилган.
Қуръони Каримни 30 йил давомида тикиб ёзган муслима аёл ҳақида (видео, фото)
Бу аёл Қуръони Каримни тўлалигича тикиб бўлгач шу йилги ҳаж мавсумида Мадина шаҳридаги Қуръон музейига уни ҳадя қилган. Аёл томонидан тикилган Китоб синчковлик билан текшириб чиқилгач, музейга қўйилди.

Опубликовано Rustam Tillabaev Среда, 3 октября 2018 г.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.