Ҳиндистонда поезд релсдан чиқиб кетди, қурбонлар бор (фото)

Ҳиндистонда поезд релсдан чиқиб кетди, қурбонлар бор (фото)
Ҳиндистон шимолида йўловчи поезди релсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши турли даражада жароҳат олган, қурбонлар 7 нафар, деб хабар беради Darakchi нашри.

Теканал маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса бугун эрталаб Уттар-Прадеш штатининг Рай-Барели шаҳрида содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар шифохонага етказилган. Вақт ўтган сайин курбонлар сони ошиб бориши мумкин.
Ҳиндистонда поезд релсдан чиқиб кетди, қурбонлар бор (фото)
Малда шаҳарчасидан (Жанубий Бенгалия) мамлакат пойтахти Нью-Деҳлига йўл олган поезднинг релсдан чиқиб кетиши сабаблари номаълум. Бу бўйича суриштирув олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.