Туркманистон президенти боулингдаги маҳоратини ҳам намойиш этди (фото, видео)

Туркманистон президенти боулингдаги маҳоратини ҳам намойиш этди (фото, видео)
Фото: «Олтин аср»
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Спорт ва туризм миллий институти яқинида қурилаётган янги бинолар билан танишди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар бермоқда.

Бош планга кўра, бу ерда институт факультети, 450 ўринли ётоқхона, спорткомплекс, дам олиш зонаси, велотрек ва бассейн қурилади. Шунингдек, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги биноси қурилади.
Туркманистон президенти боулингдаги маҳоратини ҳам намойиш этди (фото, видео)
Фото: «Олтин аср»
Бердимуҳамедов мамлакатда бунинг учун барча шароитлар яратилган бўлса ҳам туркманистонлик спортчилар томонидан халқаро мусобақаларда эришилаётган натижалар талабларга жавоб бермаётганини танқид қилди.
Туркманистон президенти боулингдаги маҳоратини ҳам намойиш этди (фото, видео)
Фото: «Олтин аср»
Шундан сўнг у ҳамроҳлари билан Олимпия шаҳарчасига йўл олди. Бу ерда боулинг ўйнаб, тренажёрларда шуғулланди.
[media=https://www.youtube.com/embed/ff8phjL3Jjw?start=0]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.