Венесуэла олий суди Гуайдога мамлакатни тарк этишни тақиқлади ва ҳисобларини блоклаб қўйди

Венесуэла олий суди Гуайдога мамлакатни тарк этишни тақиқлади ва ҳисобларини блоклаб қўйди
Венесуэла олий суди мамлакат мухолифати етакчиси ва ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуайдога мамлакатдан чиқишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.

Бундан ташқари, суд қарори билан Гуайдонинг ҳисобрақамлари блоклаб қўйилган ва мол-мулки билан ҳар қандай транзакция тақиқланган.
Шу билан бирга суд Гуайдони депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.