Трамп ракеталар бўйича битим ҳақида баёнот берди: «Бизда танлаш имкони йўқ»

Трамп ракеталар бўйича битим ҳақида баёнот берди: «Бизда танлаш имкони йўқ»
Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқишни мажбурий қадам, деб атади. Унинг конгресс олдидаги чиқиши Fox News томонидан трансляция қилинди.

Трампнинг сўзларига кўра, Америка томони битимга тўлиқ ҳажмда риоя қилган, Россия эса уни кўп марта бузди. Унинг таъкидлашича, айнан шунинг учун битимдан чиқиш тўғрисидаги қарорга келди.

«Бизда танлаш имкони йўқ», - деди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, бошқа мамлакатлар, жумладан, Хитойни жалб қилган ҳолда янги битимга эришиш имконияти мавжуд.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.