Грузияда юк машинаси 400 метр баландликдан жарликка қулади

Грузияда юк машинаси 400 метр баландликдан жарликка қулади
Фото: «Korrespondent.net»
Грузияда юк машинасининг жарликка қулаши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди деб маълум қилади «Korrespondent.net»га таяниб \"Дарё\" нашри.

Хабарда айтилишича ЙТҲ Европада энг хавфли ҳисобланадиган Пшавели—Абано—Омало йўлида содир бўлган.
Ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмаган ва машина 400 метр баландликдан жарликка қулаган.

Машинада жами 12 киши бўлган. Улардан айримлари сакраб тушиб қолишга муваффақ бўлган, 3 киши турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.