Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишма оқибатида уч нафар тожик ҳарбийси ҳалок бўлди

Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишма оқибатида уч нафар тожик ҳарбийси ҳалок бўлди
Фото: elgezit.kg
16 сентябрь куни кечқурун Қирғизистон - Тожикистон давлат чегарасида содир бўлган ҳодиса оқибатида уч нафар тожик ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.

Улар:
чегарачи комендант, подполковник Убайдуллоев Рустам Амонулоевич, 1984 йилда туғилган, Ҳисорда яшаган;
оддий аскар Исломов Рамазон Аҳмадович, 1998 йилда туғилган, Вахшда яшаган;
оддий аскар Сувонов Гиёсиддин Надмидинович, 2000 йилда туғилган, Турсунзодада яшаган.

«Азия-плюс» сайтига ҳалок бўлганлар ҳақида Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилган.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот маркази шундай хабар тарқатди:

«2019 йил 16 сентябрь куни соат 18:45да Қирғизистон томони Сўғд вилояти Бобожон Ғафуров тумани, Овчи-Калач қишлоқ жамоасининг «Баҳор» маҳалласидаги спорт майдончаси ҳудудида номаълум иншоотни қуришга киришган. «Баҳор» маҳалласи аҳолиси Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатларига қарши чиқишди ва қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилишди.

Қирғиз томони баҳсли ҳудудларда чегаралар делимитациясини белгиловчи икки томонлама келишувларга зид равишда ҳаракат қилди ҳамда воқеа жойига 250-300 кишидан иборат қўшимча ҳарбий кучларни сафарбар этди. Шундан сўнг, улар провокацион ҳаракатларни келтириб чиқариб, соат 19:00да «Баҳор» маҳалласининг қуролсиз фуқароларига қарата ўқ узишди, натижада Тожикистон Республикасининг бир неча фуқароси яраланди».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.