Сальвадорда ўндан кўпроқ полициячи 48 та қотиллик учун қўлга олинди

Фото: РИА Новости
Дунёнинг энг хавфли давлатларидан ҳисобланган Сальвадорда 14 нафар амалдаги ва 4 нафар собиқ полициячи 48 та қотилликни содир этгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Рауль Мелара маълум қилди.
“Биз аъзолари 48 та қотилликни содир этишда ва Морасан, Сан-Мигел департаментларида жиноий гуруҳ ташкил этишда айбдор бўлган жиноий тармоқ фаолиятига чек қўйдик. Унинг таркибига 14 нафар амалдаги ва 4 нафар истеъфодаги полициячи кирган, уларнинг барчаси қўлга олинди”, деб маълум қилган бош прокурор.
Жиноятчилар ўз қурбонлари уйларига тинтув қилиш важи остида кириб боришган.
Сальвадор Лотин Америкасининг жиноятчилик даражаси юқори бўлган давлатларидан бири ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Дунёнинг энг хавфли давлатларидан ҳисобланган Сальвадорда 14 нафар амалдаги ва 4 нафар собиқ полициячи 48 та қотилликни содир этгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Рауль Мелара маълум қилди.
“Биз аъзолари 48 та қотилликни содир этишда ва Морасан, Сан-Мигел департаментларида жиноий гуруҳ ташкил этишда айбдор бўлган жиноий тармоқ фаолиятига чек қўйдик. Унинг таркибига 14 нафар амалдаги ва 4 нафар истеъфодаги полициячи кирган, уларнинг барчаси қўлга олинди”, деб маълум қилган бош прокурор.
Жиноятчилар ўз қурбонлари уйларига тинтув қилиш важи остида кириб боришган.
Сальвадор Лотин Америкасининг жиноятчилик даражаси юқори бўлган давлатларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













