Интернетда Туркиядаги зилзила оқибатлари тасвирланган видеолавҳалар жойлаштирилди

Интернетда Туркиядаги зилзила оқибатлари тасвирланган видеолавҳалар жойлаштирилди
Anadolu агентлиги Туркиядаги зилзила оқибатлари тасвирланган видеолавҳаларни эълон қилди. Лавҳада Элязиғ шаҳридаги қулаб тушган уй акс этган. Агентликнинг хабар беришича, аксарият оилалар тунни кўчада ўтказган.

Туркиянинг шарқида кучли зилзила юз бериши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 6,8 балли зилзила Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида 24 январь соат 20:55 да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 10 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 700га яқин киши жароҳатланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.