Эронда парламентнинг беш нафар депутати коронавирусга чалинди

Эронда парламентнинг беш нафар депутати коронавирусга чалинди
Фото: Reuters
Эрон парламентининг 100 нафар аъзоси COVID-19 аниқлаш учун тест топширишган, уларнинг 5 нафарида таҳлил натижалар ижобий чиққан. Бу ҳақда Эрон Қонунчилик президиуми раиси Асадулло Аббосий маълум қилди.

ОАВ томонидан парламент депутатларидан бири — Муҳаммад Али Рамазоний Дастак коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқаган.
Сўнгги маълумотга кўра, Эронда 593 киши коронавирусни юқтириб олган, 43 киши вафот этган.

Маълумот учун, Эрон ҳукумат вакиллари орасида коронавирус эпидемияси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ираж Харирчидан бошланган эди. Шундан сўнг Эрон вице-президенти Маъсума Эбтекарда ҳам коронавирусга чалингани хабар қилинди.

Аввалроқ, Эроннинг Ватикан ва Эрон давлатларидаги собиқ элчиси Хади Хисравшоҳий коронавирус билан касалланиб вафот қилгани ҳақида хабар берилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.