"Ўргимчак одам" Барселонадаги 34 қаватли иморатни ҳимоясиз забт этди (видео)

"Ўргимчак одам" Барселонадаги 34 қаватли иморатни ҳимоясиз забт этди (видео)
Франциялик \"Ўргимчак одам\" Aлен Робер махсус ҳимоясиз Барселонадаги 34 қаватли бинога кўтарилиш уддасидан чиқди. Бу ҳақда Periodico нашри хабар бермоқда.

Маълумки, ушбу 142 метрлик Глориес минораси Испаниядаги энг баланд осмонўпар бинолар рўйхатининг 14-қаторида туради.
"Ўргимчак одам" Барселонадаги 34 қаватли иморатни ҳимоясиз забт этди (видео)
\"Ўргимчак одам\" маҳаллий вақт билан соат 11 да (Тошкент вақти билан 15:00) бинонинг охирги қаватларига етиб боришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, қайтиб пастга тушганида уни ерда полиция ва қутқарувчилар кутиб олди.

Экстремал бинодан тушгандан сўнг шифокорлар уни кўрикдан ўтказишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.