Кореяда коронавирус эпидемияси пасаяётгани маълум қилинди

Кореяда коронавирус эпидемияси пасаяётгани маълум қилинди
Фото: tbs.seoul
Жанубий Кореяда Covid-19 коронавирус эпидемияси тарқалиши секинлашмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Мун Же Ин ўз маслаҳатчилари билан учрашув чоғида маълум қилди.

- \"Covid-2019 коронавируси билан касалланганлар сонининг кўпайишининг энг юқори чўққисига чиққанидан сўнг — 28 феврал 916 киши инфекция юқтирди, 8 март куни, уларнинг сони 248 тага етди ва доимий равишда пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда. Биз ушбу тенденцияни сақлаб қолишимиз керак\", — деди президент.

Аммо ҳали қувонишга эрта. Чунки Тегу, Кёнсан-Пукто ва бошқа вилоятларидаги кичик маҳаллий жамоаларда вируснинг оммавий тарқалиши давом этмоқда.

Корея коронавируснинг Хитойдан ташқаридаги энг йирик ўчоқларидан бири. Энг сўнгги маълумотларга кўра, у ерда 7478 нафар беморда Covid-19 коронавируси қайд этилган. Улардан 53 таси ўлим билан якунланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.