Ҳиндистонда 15 ёшли қизнинг ошқозонидан 3 кг соч олиб ташланди (видео)

Ҳиндистонда 15 ёшли қизнинг ошқозонидан 3 кг соч олиб ташланди (видео)
Фото: Newsflare
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида шифокорлар уч килограмм сочни еб қўйган қизни операция қилди, деб хабар берди Newsflare.
15 ёшли Шивани бошқа соғлом тенгдошларидан анча озғин эди. Унинг вазни 29 килограмм чиқарди. Қизча текширилганида, унинг ошқозонида кўп миқдорда соч борлиги аниқланди. Айнан ушбу сочлар қизчанинг овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоларни келтириб чиқарган эди.

Аниқланишича, Шивани кичкиналигидан ўз сочларини еб қўяверган. Сочлар тобора кўпайиб, қизчанинг ошқозонида коптокни ҳосил қилган.
Ҳиндистонда 15 ёшли қизнинг ошқозонидан 3 кг соч олиб ташланди (видео)
Фото: Newsflare
Операциядан сўнг қизча маълум муддат шифокорлар назорати остида бўлди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.