АҚШда COVID-19 юзасидан муҳим кашфиёт қилишга яқин турган хитойлик профессор ўлдириб кетилди

АҚШда COVID-19 юзасидан муҳим кашфиёт қилишга яқин турган хитойлик профессор ўлдириб кетилди
Фото: Twitter
АҚШ полицияси Питтсбург университети тадқиқотчиси Бин Люнинг ўлими юзасида тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Олим коронавирус пандемиясига сабаб бўлган инфекция ҳақида муҳим кашфиёт қилишга яқин турганди. Бу ҳақда CNN хабар қилган.

Хабарга кўра, эркак 2 май куни ўз уйидан ўлик ҳолда топилган, Люнинг бўйин қисми, боши, танаси ва қўл-оёқларида ўқотар қуролдан яраланиш аломатлари бўлган.

Терговчилар Люни таниши отгани ва қотилликдан кейин уйдан чиқиб, машинасига ўтириб ўз жонига суиқасд қилган деб ҳисобламоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари профессорнинг хитойлик бўлгани учун отиб ўлдирилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатдан йироқлигини билдирган.

Олимнинг ҳамкасблари, Люнинг SARS-CoV-2 ҳужайра организмлари ва улар чақирадиган ўзгаришларнинг принциплари ҳақида кашфиёт қилиш арафасида бўлганини таъкидлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.