Леонид Якубович, Иван Ургант ва бошқа россиялик машҳур телебошловчилар қандай уйларда яшайди?

Леонид Якубович, Иван Ургант ва бошқа россиялик машҳур телебошловчилар қандай уйларда яшайди?
Қуйида номи келтирилган Россия телебошловчиларининг шоу-бизнесда эгаллаган ўрни уларга исталган катталикдаги турар жой харид қилиш имконини беради. Истиқомат қиладиган уйлари ва дала ҳовлиларининг нархидан келиб чиқиб, уларнинг қанча даромад топишини тахмин қилиш қийин эмас.

Иван Ургант
Леонид Якубович, Иван Ургант ва бошқа россиялик машҳур телебошловчилар қандай уйларда яшайди?
Фото: «Узнай всё»
«Тунги Ургант» («Вечерний Ургант») шоуси бошловчиси Иван Ургантнинг Рубльёвка шоссесида 3 миллион долларлик катта хонадони бор. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, бошловчининг «Горки-1» посёлкасида ҳам майдони 50 сотихни ташкил қиладиган коттежи бор. Классик услубдаги уй нархи 7 миллион долларни ташкил қилади.

Леонид Якубович
Леонид Якубович, Иван Ургант ва бошқа россиялик машҳур телебошловчилар қандай уйларда яшайди?
Фото: «Узнай всё»
«Мўъжизалар майдони» бошловчиси Леонид Якубовичнинг «Пенати» посёлкасидаги 7 миллион долларлик уйи кўриниши, театр ва маданият саройини эсга солади. Банд иш графиги сабаб бошловчи камдан кам бўладиган уйда асосан қизи Варвара ва рафиқаси яшайди.

Елена Малишева
Леонид Якубович, Иван Ургант ва бошқа россиялик машҳур телебошловчилар қандай уйларда яшайди?
Фото: «Узнай всё»
«Яшаш яхши» («Жить здорово») кўрсатуви бошловчиси Малишеванинг Нью-Жерси штатида хонадони бор. 21 хонаси бор қасрни эсга соладиган уй 6,4 миллион долларни ташкил қилади. Қимматбаҳо буюмлар билан декорацияланган уйда улкан қандил, мармартошлар мавжуд. Бугунги кунда ушбу уйда Малишеванинг ўғли яшайди.

Владимир Соловёв
Леонид Якубович, Иван Ургант ва бошқа россиялик машҳур телебошловчилар қандай уйларда яшайди?
Фото: «Узнай всё»
Бошловчи Москва вилоятидаги дала ҳовлиси, айниқса, Италиядаги вилласида дам олишни яхши кўради. «Gazeta.ru»нинг маълум қилишича, бошловчининг пешона териси эвазига харид қилган Комо кўли бўйидаги уйининг нархи 9 миллион еврони ташкил қилади. Кейинроқ эса Навальнийнинг коррупцияга қарши курашиш фонди томонидан Комо кўли ёқасида 1 миллион евролик Соловёвга қарашли яна бир уй борлиги аниқлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.