Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)

Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: «buro247.ua»
Шарқ маликалари ҳар доим ҳам ҳашаматни танлайдими? Йўқ. Vogue Arabia журналининг биринчи бош муҳаррири ва Саудия шаҳзодасининг рафиқаси Дина Абдулазизнинг услуби ҳақида қуйида батафсил танишиб чиқиш мумкин.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Агар аёл ақлли бўлса, албатта, гўзал ҳам бўлади. Ахир гўзаллик мутлақ қиймат эмас, балки контекстга мослашишдир. Араб маликаси Дина Абдулазиз нафақат малика, балки мода оламида ҳам ўз обрўсига эга.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Бунинг сабаби шундаки, Дина модада ҳамма нарсадан устун бўлган нарса – контекстни ҳис қила олиш қобилиятига эга. Бу қандайдир куч эмас, мукаммалликка қадар такомиллашган маҳорат деса ҳам бўлади. Буни кўпчилик яхши дид билан адаштиради.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Вақт синовидан ўтган услублардан бирини асос қилиш ва индувидуалликни унутмаслик лозим. Бирор либос кийилганда унинг дизайнерини билиш шарт эмас, чунки бу умумий кўринишга олиб келиши мумкин.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Очиқ кийиниш тобора урфдан қолаётгани барчага аён. Аёллар кўпроқ узун ва кенг кийим билан янада сирли кўринаётгани нафақат айрим жамиятларда, балки бутун дунё мамлакатларида кузатилмоқда.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Араб маликаси Дина ҳам мамлакат бўйича энг таниқли аёллардан бўлса-да, ўзини дуч келган урфдаги либосга уришни ёқтирмайди. Балки ҳар томонлама қулай, содда ва ноодатий услубларда кўриниш беради.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Одатда араб маликлари мўл-кўл тақинчоқларсиз тасаввур қилинмайди. Аммо ўзига хослик ҳар қандай малика учун муҳим.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Доим ҳам тренддаги либосни борича қабул қилавермаслик керак. Уни ҳар бир аёл ўз услубига мослаштиришни унутмаслик лозим. Бу борада хавотир олишнинг кераги йўқ, сабаби ҳар бир тенденциядан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Динанинг либосларидаги уйғунлик фақат унинг услубигагина хос, дейиш мумкин. Сабаби у ҳар бир либосни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда умумлаштиради.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Малика камдан кам ҳоллардагина ҳашаматли либосларда кўриниш беради. Одатда уни барча аёллар каби бежирим ва сипо кийимларда учратишади.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Динанинг кийиниш борасидаги яна бири сири, у либосларга туширилган ҳар бир элементга эътиборли.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Либос, пардоз ва соч турмагидан ташқари оёқ кийимлар ҳам унинг мукаммал кўринишига ҳисса қўшади.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Малика кўпроқ ёрқин рангларга мурожаат қилади. Аслида унга ҳар қандай рангли либослар ҳам мос келади, аммо ўз дидидан келиб чиқиб, оч ва нафис рангли либослардан кўпроқ фойдаланади.

Услуб жиҳатидан Динани такрорлаш осондек кўриниши мумкин, аммо унга тақлид қилувчилар деярли топилмайди. Демак, маликанинг сирлилиги ҳам шунда.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Маликанинг ташқи кўринишига қараб, унинг 46 ёш эканлигига ишониш қийин.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Cosmopolitan
Малика уч нафар фарзандни тарбиялаш билан бирга, мамлакат бўйлаб очилган бир қанча дўконларни бошқариш ҳамда ўзининг севимли иши бўлган муҳаррирликка ҳам улгуради.
Замонавий араб маликаси: Дина Абдулазизнинг услуб борасидаги сирлари (фото)
Фото: Pinterest
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.