Гаитида зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 мингга яқинлашди

Ўтган дам олиш кунлари Гаитининг жануби-ғарбий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 1941 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди. Унга кўра, бундан ташқари камида 9 915 киши жароҳатланган.
Зилзила ўн минглаб уйларни вайрон қилганидан сўнг, кучли ёмғирли тропик бўрон тирик қолганларни қидириш ишларига тўсқинлик қилган. Маҳаллий аҳоли зилзиладан ёриқлар пайдо бўлган бинолардан эҳтиёт бўлишга чақирилган — улар кучли ёмғир оқибатида қулаб тушиши мумкин.
Касалхоналар одамлар билан тўлган, сабаби одамлар бошпана илинжида ҳам бинога жойлашишга ҳаракат қилмоқда.
Омон қолганларни топиш бўйича операция об-ҳаво шароити яхшиланганидан кейин қайта тикланган. Зилзиладан зарар кўрган гаитиликлар озиқ -овқат, бошпана ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлишмоқда.
Маълумот учун, 14 август куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Зилзила ўн минглаб уйларни вайрон қилганидан сўнг, кучли ёмғирли тропик бўрон тирик қолганларни қидириш ишларига тўсқинлик қилган. Маҳаллий аҳоли зилзиладан ёриқлар пайдо бўлган бинолардан эҳтиёт бўлишга чақирилган — улар кучли ёмғир оқибатида қулаб тушиши мумкин.
Касалхоналар одамлар билан тўлган, сабаби одамлар бошпана илинжида ҳам бинога жойлашишга ҳаракат қилмоқда.
Омон қолганларни топиш бўйича операция об-ҳаво шароити яхшиланганидан кейин қайта тикланган. Зилзиладан зарар кўрган гаитиликлар озиқ -овқат, бошпана ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлишмоқда.
Маълумот учун, 14 август куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













