"Россия мигрантлари": ўзбекистонлик қиз гўзаллик танлови ғолибаси бўлди

"Россия мигрантлари": ўзбекистонлик қиз гўзаллик танлови ғолибаси бўлди
Бугун \"Мисс Россия мигрантлар федерацияси\" гўзаллик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Россия мигрантлар федерацияси @fmr_online ташкил этди.

Финал босқичида Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 10 нафар қиз қатнашди.
Биринчи ўринни ўзбекистонлик Рушана Каримова эгаллади.

У Москва молия-юридик университетида таҳсил олиш сертификати билан тақдирланди. Мигрант аёллар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган гўзаллик танлови иккинчи марта ўтказилмоқда.

Ўтган йили тожикистонлик Фотима Каладорова ғолиб бўлганди, \"вице-мисс\" унвони Россия Тува Республикасидан Диана Бадирги қўлга киритди, “томошабинлар эътирофи” эса қирғизистонлик Камила Полотбековага насиб қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.