Қўшиқчи Перис Ҳилтон 40 ёшида турмушга чиқди

Қўшиқчи Перис Ҳилтон 40 ёшида турмушга чиқди
40 яшар хонанда Перис Ҳилтон икки йилдан буён учрашиб юрган қайлиғи, тадбиркор Картер Реумга турмушга чиқди. Бу ҳақида қўшиқчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилган.
Қўшиқчи Перис Ҳилтон 40 ёшида турмушга чиқди
Фото: People Talk
Таъкидланишича тўй маросими Периснинг бобосига тегишли Бел-Эйр меҳмонхонасида бўлиб ўтган. Жиддий тайёргарлик кўрилганига қарамай, хонанда Oscar de la Renta’нинг келинлик либосини кечқурун, тўй арафасида танлаган.

Тўйга ташриф буюрганлар орасида Пол Абдул, Эмма Робертс, Эшли Бенсон ва хонанда Беба Реха ҳам бўлган. Маълумот учун, Перис Картер билан унаштирилганини 2021 йил февралда, 40 ёшга тўлган куни эълон қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.