Россиянинг ракета зарбалари оқибатида Украинада 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган

Россиянинг ракета зарбалари оқибатида Украинада 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган
Фото: «Украинская правда»
Россия томонидан ҳарбий ва муҳим инфратузилма объектларига йўлланган ракета зарбалари оқибатида Украина Қуролли кучларининг 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Олексий Арестович брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда «Украинская правда».

Украина расмийларида 10 нафар тинч аҳолининг ўлими ҳақида ҳам маълумотлар бор. Аввалроқ Украина ички ишлар вазирлиги Мариупол, Одесса ва Херсон вилоятларидаги қурбонлар тўғрисида маълумот берганди.

Арестовичнинг сўзларига кўра, Донбассда энг оғир жанглар давом этмоқда. У бошқа хавфли йўналишлар сифатида Қрим, Чернигов ва Харковни қайд этди. Маслаҳатчининг сўзларига кўра, бу ҳудудларда Россия қўшинлари Украина ҳудуди бўйлаб 10 километрдан ҳам ичкарироққа силжимаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.