Дунёдаги энг йирик технокўргазма эшиклари Россия учун ёпилди

Дунёдаги энг йирик технокўргазма эшиклари Россия учун ёпилди
Фото: «Geeknetic»
Дунёдаги энг йирик мобил саноат кўргазмаси — Mobile World Congress (MWC) Россияга ўз павильонларини ажратишдан бош тортди. Ушбу тадбир ташкилотчиси — Глобал мобил коммуникация тизимлари ассоциацияси (GSMA) ушбу қарорга келди.

Сабаб — Украина билан боғлиқ вазият туфайли Европа иттифоқи ва АҚШ қўллаган санкциялар.

«Биз халқаро санкцияларга асосланиб ишлаймиз, қолаверса, санкциялар рўйхатида номлари кўрсатилган компанияларнинг қатнашиши ҳам тақиқланган», — деди «Reuters» билан суҳбатда GSMA раҳбари Жон Ҳоффман. «Албатта, бу ривожланиб борадиган вазият, биз уни кузатишда давом этамиз», — қўшимча қилди у.

MWC — мобил саноатнинг энг йирик кўргазмаларидан бири, 2006 йилдан бери мунтазам ҳар йили Барселона (Испания)да ўтказилади. Бу сафаргиси 2022 йилнинг 28 февралида бошланиб, 3 мартгача давом этади. Технологиялар улкан шоусига 40–60 минг киши келиши кутиляпти — пандемия бошланганидан бери ташкиллаштирилаётган одамлар иштирокидаги энг йирик тадбирлардан бирига айланиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.