Россия - Украина музокаралари 2-раунди: делегация Беловеж пушчага етиб келди

Россия - Украина музокаралари 2-раунди: делегация Беловеж пушчага етиб келди
Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи Беловеж пушчасида бўлиб ўтади. Айнан шу ерда 1991 йилда СССРга нуқта қўйган келишувлар имзоланган, деди РИА Новости манбаси.

Россия делегацияси музокаралар жойига етиб келди.

Украина делегацияси бугун келади, деди РФ делегация раҳбари Владимир Мединский. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари Киевдан келадиган делегация учун хавфсизлик коридорини тақдим этди. Улар эртага эрталаб Беларусдаги музокаралар ўтказиладиган жойга етиб боради.
Россия - Украина музокаралари 2-раунди: делегация Беловеж пушчага етиб келди
Эртанги музокараларда ўт очишни тўхтатиш масаласи ҳам муҳокама қилинади”, - деди Россия делегацияси раҳбари Мединский.
Унинг сўзларига кўра, Россия Киев билан қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамфикрликка эришган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.