Россиялик миллиардер Олег Дерипаска: «Россия уч йилда чуқур инқирозда бўлади»

Россиялик миллиардер Олег Дерипаска: «Россия уч йилда чуқур инқирозда бўлади»
Фото: Time
Россия уч йиллик чуқур инқирозда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда россиялик миллиардер Олег Дерипаска айтиб ўтди.

- Биз илгари ҳеч қачон бундай қийинчиликка дуч келмаганмиз. Мен буни бошқаларга қараганда яхшироқ тушуняпман. Темир парда аллақачон туширилган. Инқироз камида уч йил бўлади — у жуда оғир ва чуқур бўлади, — деди у.

Миллиардернинг сўзларига кўра, вазиятни баҳолаш учун 1998 йилдаги инқирозни олиб, уни учга кўпайтириш керак. Ўша йили Россияда дефолт бўлган эди.

- Биз қанча ҳамкорларимиз қолганини кўришимиз керак, менимча, уларни бир қўл бармоқлари билан ҳисоблаймиз, — деди Дерипаска.

Дерипасканинг фикрича, инқироздан чиқишнинг асосий ва биринчи қадами — «муросага келиб тинчликка эришиш». Бу қанчалик тезроқ бўлса, Россия учун шунча яхши бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.