Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)

Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)
Фото: Профил
Янги йил байрами учун совға танлаш узоқ вақт ва кўп маблағ талаб қиладиган жараёндир. Бироқ ҳамёнбоп ва шу билан бирга қариндошлар, дўстлар ва ҳамкасбларни хурсанд қиладиган вариантлар мавжуд. Қуйида мазкур вариантлар билан танишишингиз мумкин.

Иссиқ пайпоқлар
Иссиқ аксессуардан уйда ҳам, сайрда ҳам фойдаланса бўлади. Ушбу совға яқин қариндошларингиз ёки дўстларингиз учун жуда мос келади.
Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)
Фото: «Yandeks.ru»

Симсиз қувватлагичлар
Симсиз қувватлагичлар смартфонларни қувватлантириш учун қулай гаджет ҳисобланади, у сизни қўшимча симлардан қутқаради, уни ишлатиш учун гаджетни платформага қўйиш кифоя. Зарядловчи нейтрал вариантларни танлаган маъқул.
Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)
Фото: «Yandeks.ru»

Паспорт ғилофи
Паспорт учун танланган ғилоф ҳам энг яхши совғалардан бири. Бундан ташқари, сиз чет элга чиқиш учун ишлатиладиган паспорт ғилофини беришингиз ва совға берган инсонингизни кўпроқ саёҳат қилишга ундашингиз мумкин.
Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)
Фото: «Yandeks.ru»

Шамлар
Табиий материаллардан тайёрланган, ёритгичлари мавжуд бўлган шам ҳам яхши совға бўла олади. Мутахассислар шам устахоналарида шамларни олдиндан буюртма қилишни маслаҳат беришади: улар сифатни кузатиб боради ва совғани чин дилдан тайёрлайди.
Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)
Фото: «Yandeks.ru»

Термос
Термос қишда жуда муҳим бўлган сайр қилиш учун сиз билан иссиқ ичимликлар олиш имконини беради. Кичкина термосларни арзон нархларда сотиб олиш мумкин.
Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)
Фото: «Yandeks.ru»

Портатив колонка
Ушбу динамик қурилмаларга Bluetooth орқали уланса бўлади ва у овозни узатади. Кам маблағ эвазига сиз энг юқори сифатли овозни эшитишингиз мумкин эмас, бироқ бундай колонкани саёҳатларда ёки пикникларда ўзингиз билан олиб юрсангиз бўлади.
Янги йилга нима совға олиш керак: 6 та ҳамёнбоп, универсал ғоя (фото)
Фото: «Yandeks.ru»
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.