40 ёшдан кейин муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)

40 ёшдан кейин муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)
Замонавий жамият ўз қоидаларини ўтказиши натижасида ёш муваффақиятнинг ажралмас қисмларидан бири деб ҳисобланади. Муайян вақтда одам ўз туғилган кунини ижобий ҳодиса деб билмай қўяди. Таваллуд топган кунида киши қувониш ўрнига, унинг бошида «беҳуда» сарфланган йиллари, ишлаб топилмаган миллионлари ва қандайдир қувончли истиқболнинг йўқлиги ҳақидаги ўйлар бонг уради. Ҳаёт қўлдан бой берилди, дейди кўпчилик қирқ ёшлилар. Аммо Trendymen айнан 40 ёшидан кейин муваффақиятга эришган кишилар ҳақида ҳикоя қилди.
40 ёшдан кейин муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)
Робин Чейз Zipcar компаниясига 42 ёшида, 2002 йилда асос солди. Аммо тадбиркор аёлга бу ҳам камлик қилди: 2011 йилда у бошқаларнинг стартапларини қуриш ва ривожлантириш учун ўз компаниясини тарк этди. Бундан ташқари, Робин Чейз — Жаҳон иқтисодий форуми аъзоси.
40 ёшдан кейин муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)
Эволюция назарияси муаллифи Чарльз Дарвин 50 ёшигача жиддий кашфиётларни амалга оширмаган. У барча одамови тадқиқотчиларга хос бўлган тарзда ҳаёт кечирган. 50 ёшдан кейингина дунёдаги барча одамларнинг ўз-ўзлари ҳақидаги тушунчаларини абадий ўзгартириб юборган «Турларнинг келиб чиқиши» китобини чиқарган.
40 ёшдан кейин муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)
Профессионал фигурачи ва журналист Вера Вонг 40 ёшга тўлган куни ўз фаолиятини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. У мода саноатини танлади ва бугунги кунда дунёдаги энг талабгир дизайнер аёллардан бирига айланди.
40 ёшдан кейин муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)
Жулия Чайлд ўз ҳаётининг кўп қисмини реклама, матбуот ва журналистика билан банд қилди. Бу фаолияти унга на эътироф, на ҳузур-ҳаловат, на яхши даромад келтирди. 50 ёшида аёл вақтини ўзига ёқмайдиган нарсаларга сарфлашни бас қилиб, севимли хоббиси билан шуғулланишга қарор қилди. Натижада пазандалик рецептлари битилган илк китобиёқ Жулия Чайлдни дунёнинг энг таниқли бош ошпазларидан бирига айлантирди.
40 ёшдан кейин муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)
Ҳозирги вақтда энг машҳур Голливуд актёрларидан бири бўлган Сэмюэл Л. Жексон узоқ йиллар давомида унчалик оммабоп бўлмаган фильмларда эпизодик ролларни ўйнаб юрди. 40 ёшида актёрлик карьераси барбод бўлишига ишончи комил эди. Аммо бир-икки йилдан кейин Спайк Ли Жексонга машҳур «Чангалзор безгаги» фильмидаги ролни таклиф қилди: 42 ёшли актёр шу заҳоти Голливуд Олимпининг энг чўққисига кўтарилди.

Манба: Daryo.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.