Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олади?

Жорий йилда Қурбон ҳайити 27 май — чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармони асосида барча фуқаролар учун 2 кун — пайшанба ва жума қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди. Шунингдек, ҳафтасига 6 кун меҳнат қиладиганлар учун шанба куни ҳам дам олиш куни деб эълон қилинган.

Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлади.

Дам олиш кунлари қуйидагича белгиланган:

— 27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;

— 28 май, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

— 29 май, жума — барча учун қўшимча дам олиш куни;

— 30 май, шанба — 6 кунлик иш режимида ишлайдиганлар учун қўшимча дам куни;

— 31 май, якшанба — одатий дам олиш куни.

Маълум қилинишича, мазкур тартиб 2025 йил 24 декабрда қабул қилинган ПФ-257-сонли Президент фармони асосида жорий этилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.