Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм (БҲМ 5-10  баравари) миқдорда «йўл йиғими» жорий этилади.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобил йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур йиғим жорий этилиши натижасида 63 млрд сўм маблағлар умумфойдаланишдаги йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш учун йўналтирилади.

Республикада юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ 30 080  та транспорт воситалари ва тиркамалар мавжуд.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.