Ўзбекистонда молиявий хизматлар бозори 19,6% га ўсди

Ўзбекистонда молиявий хизматлар бозори 19,6% га ўсди
2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 36,4 трлн сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,6% га ошди, деб Kursiv.media хабар берди.

Энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келиб, умумий бозорнинг 59,7% ни ташкил этди. Бу ҳудуддаги йиллик ўсиш 24,4% ни ташкил этди.

S&P Global Ratings таҳлилчилари Ўзбекистонда молиявий хизматларнинг рақамлашуви ўсишини прогноз қилмоқда. Бу жараёнга мобил ва интернет алоқаларининг кенгайиши ҳисса қўшмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.