Alibaba 880 млн долларга MoneyGram пул ўтказмалари сервисини сотиб олди

Alibaba 880 млн долларга MoneyGram пул ўтказмалари сервисини сотиб олди
Alibaba 880 млн долларга MoneyGram пул ўтказмалари сервисини сотиб олди

Alibaba Group’нинг молиявий бўлинмаси ҳисобланган Хитойнинг Ant Financial компанияси АҚШнинг пул ўтказмалари билан шуғулланадиган MoneyGram сервисини 880 миллион доллар эвазига харид қилиш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда «Ведомости»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Хитой компанияси MoneyGram’нинг ҳар бир акцияси учун 13,25 доллардан тўлайди. Келишувдан сўнг сервис ўз бренди остида ишлашни давом эттиради ва Далласдаги штаб-квартирасида қолади.

Келишув MoneyGram акциядорлари ва назорат қилувчи органлар томонидан маъқулланганидан сўнг, 2017 йил иккинчи ярмида якунланиши кўзда тутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.