Ўзбекистонда ички туризмга доир қарор қабул қилинади

Ўзбекистонда ички туризмга доир қарор қабул қилинади
Ўзбекистонда ички туризмга доир қарор қабул қилинади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи давомида мамлакатимизни келгусида барқарор ривожлантиришда туризм соҳаси муҳим ўринни эгаллаши, ушбу турмоқнинг тараққий топишига давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. Айни шу мақсадда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ташкил этилганлиги қайд қилинди.

Шу ўринда муҳим масала - Хиванинг ички туризмига урғу берилди. \"Ички туризм бўйича қарор қабул қилиш керак. Масалан, ҳамма ерга поезд юради. Андижонгача поезд боради ва бу ерга келади, аввал йўқ эди, ҳозир бор. Ўзимизнинг Ўзбекистон тарихини ўрганиш бўйича Хива ва Урганчни зиёрат қилиб, ўргатиш керак.

Эртанги кунимизга ўзимиз замин яратмасак, бизга ҳеч ким буни қилиб бермайди. \"Сендан ҳаракат, мендан барокат\" дейишади. Қандай бўлмасин, ўқиш, ўрганиш ва изланиш керак\", - деди Шавкат Мирзиёев.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.