Ўзбекистонда қайси вилоятлар балиқ овлаш бўйича етакчилик қилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 21,3 минг тонна балиқ овланган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга кўп.
Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Хоразм вилоятида қайд этилди. Вилоятда уч ой давомида 4,5 минг тонна балиқ овланган. Жиззах вилояти эса 3,5 минг тонна кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади.
Тошкент вилоятида 3,3 минг тонна, Андижонда 1,7 минг тонна, Навоийда эса 1,5 минг тонна балиқ овлангани маълум қилинди. Сирдарёда 1,3 минг тонна, Наманганда 1,2 минг тонна маҳсулот қайд этилган.
Фарғона вилоятида 1 минг тонна балиқ овланган. Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида мос равишда 0,9 минг тоннадан, Сурхондарёда 0,6 минг тонна, Қашқадарё ва Самарқандда эса 0,5 минг тоннадан балиқ овланган.












