Бақлажон айрим инсонларга нега тавсия этилмайди?

Бақлажон айрим инсонларга нега тавсия этилмайди?

Бақлажон кўплаб таомларда ишлатиладиган машҳур сабзавотлардан бири ҳисобланади. У таркибидаги витамин ва антиоксидантлар сабаб организм учун фойдали маҳсулот сифатида баҳоланади. Айниқса, юрак фаолияти ва овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсири қайд этилади.

Бироқ мутахассисларнинг айтишича, бақлажон айрим инсонлар учун ноқулайлик туғдириши мумкин. Ошқозон яраси, гастрит ёки ичак билан боғлиқ муаммолари бор одамларда у кислоталиликни кучайтириб, безовталик чақириши эҳтимоли мавжуд.

Шунингдек, бақлажон таркибида соланин моддаси бўлиши мумкинлиги айтилади. Айниқса, яхши пишмаган ёки ҳаддан ташқари аччиқ бақлажон айрим инсонларда бош оғриғи, кўнгил айниши ёки аллергик ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Буйрак касаллиги ёки аллергияга мойиллиги бор инсонларга ҳам бақлажонни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия этилади. Шифокорлар ушбу сабзавотни меъёрида ва тўғри тайёрланган ҳолда истеъмол қилиш фойдали эканини таъкидламоқда.


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.