Расман!!! Ўзбекистонда долларнинг курси 8100 сўм этиб белгиланди

Расман!!! Ўзбекистонда долларнинг курси 8100 сўм этиб белгиланди
Аввалроқ, Ўзбекистонда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматм кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бугун, 4 сентябрь куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3889 сўм 65 тийинга қимматлаб, 8100 сўмни ташкил қилмоқда. 1 евро эса 4678 сўм 60 тийинга ошиб, 9645 сўм 48 тийинга етди. 1 Россия рубли бор-йўғи 68 сўм 73 тийинга қимматлаб, 139 сўм 91 тийин этиб белгиланди.

Валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати бўйича янги тариф эртага, 5 сентябрдан бошлаб кучга киради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.