Ўзбекистонда доллар курси ўнинчи ҳафта деганда бироз пасайди

Ўзбекистонда доллар курси ўнинчи ҳафта деганда бироз пасайди
Ўзбекистон Марказий банки 20 февраль учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қийматларини эълон қилди.

АҚШ доллари курси ўнинчи ҳафта деганда бироз пасайди ва 8182,7 сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич 8188,33 сўмга тенг бўлганди.

Евро курси эса, аксинча, кўтарилди ва 10158,86 сўмга етди. Шу тариқа, унинг қиймати ўтган ҳафтага нисбатан 101,13 сўмга ошди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.