Молия вазирлиги тизимида 100дан ортиқ ходим ўзгарди

Молия вазирлиги тизимида 100дан ортиқ ходим ўзгарди
Жорий йил давомида Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги тизимида бошқарув лавозимларига кадрлар тайёрлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, йилнинг ўтган даври мобайнида раҳбарлик лавозимларига 93 янги тайинлов амалга оширилган, шундан 54 тайинлов молия органларида, 28 тайинлов ғазначилик бўлимларида ва 11 тайинлов давлат молиявий назорати бош бошқармаларида амалга оширилган.

Қайд этилишича, апрель-май ойларида вилоят даражасида молия бошқармаларига 6 нафар, туман ва шаҳар молия бошқармаларига 22 нафар янги раҳбар тайинланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.