Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратилишини тасдиқлади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратилишини тасдиқлади
Фото: Жаҳон банки
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси (Development Policy Operation) ҳукуматга Ўзбекистонда муваффақиятли бозор иқтисодиётини шакллантиришда кўмак беради.

Шунингдек, бунга қўшимча равишда Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий суммаси 2,8 миллиард доллардан ошиқ бўлган 17 та лойиҳа амалга оширилишида кўмак бермоқда. Улар қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳар тараққиёти, сув таъминоти ва санитария соҳалари ривожига ҳисса қўшиб, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига олиб келади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.