“Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасида жойлаштирилди

Шу йил 5 декабрида Халқаро Молия Корпорациясининг (ХМК) навбатдаги, миллий валютада ифодаланган “Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасида (London Stock Exchange) жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.
Муддати 1 йил бўлган облигацияларнинг умумий қиймати – 123 млрд. сўм, фоиз ставкаси эса 9,45%ни ташкил этади.
Облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар “Ипак Йўли” АИТБ банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Бундан олдин ХМК Лондон фонд биржасида уч марта - муддати 2 йил, умумий қиймати 240 млрд. сўм бўлган \"Самарқанд\" облигацияларни 9,45%-9,5% ставкалари билан жойлаштирган эди.
Олинган маблағлар \"Ҳамкорбанк\" АТБ банкининг кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Муддати 1 йил бўлган облигацияларнинг умумий қиймати – 123 млрд. сўм, фоиз ставкаси эса 9,45%ни ташкил этади.
Облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар “Ипак Йўли” АИТБ банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Бундан олдин ХМК Лондон фонд биржасида уч марта - муддати 2 йил, умумий қиймати 240 млрд. сўм бўлган \"Самарқанд\" облигацияларни 9,45%-9,5% ставкалари билан жойлаштирган эди.
Олинган маблағлар \"Ҳамкорбанк\" АТБ банкининг кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.











