Жамшид Қўчқоров: «Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Лекин…»

Жамшид Қўчқоров: «Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Лекин…»
Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг твиттер саҳифасида январ ойидаги инфляция охирги тўрт йилнинг шу ойидаги энг паст кўрсаткич бўлганини қайд этди.

«Январ ойида инфляция – 0,6% ташкил этди. Ўтган йил худди шу даврда – 1,5%, 2018 йил январида – 2,7; 2017 йилнинг шу ойида – 1,5% бўлган.
Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Биз, фақатгина инфляция билан курашиш мумкинлигини кўраяпмиз холос.

Лекин инфляцияга таъсир этувчи бир нечта номонетар омиллар ҳали ҳам нейтрализация қилинмаган. Ишлашимиз керак, асосийси – инфляцияни ўтган йилгига нисбатан пасайтириш эҳтимоли анчагина юқори», деб ёзди молия вазири.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.