Стефан Эффенберг Оливер Баумани Юлиан Нагельсманн билан боғланишга чақирди

Германия терма жамоасининг 2026-йилги жаҳон чемпионатидаги асосий дарвозабони ким бўлиши ҳозирда немис футболидаги энг долзарб мавзулардан бирига айланди. Стефан Эффенберг ТСГ Ҳоффенҳеим посбони Оливер Баумани Мануэль Нойер билан рақобатда ташаббусни ўз қўлига олишга ва бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан шахсан боғланишга ундади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Бауман яқинда берган интервюсида мураббийнинг ўзига бўлган ишончи ҳақида гапирган бўлса-да, Юлиан Нагельсманн ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини таъкидлади. Мураббий футболчилар билан шахсан гаплашиб олиши кераклигини ва жамоатчилик босими остида қарор қабул қилмаслигини билдирди.
ОАВ хабарларига кўра, Мануэль Нойер Европа чемпионатидан сўнг халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилган бўлса-да, у терма жамоага қайтишга тайёр бўлиши мумкин. Айниқса, Нойернинг Бавария билан шартномасини 2027-йилгача узайтиргани бу борадаги миш-мишларни янада кучайтирди.
Оливер Каҳн ва Стефан Эффенберг каби мутахассислар вазиятдаги ноаниқликдан хавотирда. Эффенбергнинг фикрича, Бауман кутиб ўтирмасдан, дарҳол бош мураббийга қўнғироқ қилиб, ўз мақсадларини аниқ ифода этиши ва жамоатчилик олдида ҳам ўз позициясини очиқ баён қилиши керак.













