Huawei Пура 90 Pro ва Pro Max учун йирик янгиланиш тайёрламоқда

Huawei компанияси ўзининг флагман смартфонлари — Пура 90 Pro ва Пура 90 Pro Max моделлари учун HarmonyOS тизимининг йирик янгиланишини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Янги дастурий таъминот сунъий интеллект имкониятларини кенгайтириб, бошқарув учун қўшимча имо-ишоралар ва тасвирни қайта ишлашнинг илғор воситаларини ўз ичига олади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янгиланишнинг асосий функцияларидан бири Селиа Смарт Шот бўлиб, у фойдаланувчиларга Селиа овозли ёрдамчиси орқали камерани бошқариш имконини беради. Эндиликда смартфонга тегмасдан туриб, суратга олиш режимларини алмаштириш, ХМАГE параметрларини созлаш ва кадрлар муҳрлаш мумкин бўлади.
Шунингдек, қурилмалар ҳужжатларни интеллектуал таҳрирлаш функциясига эга бўлади. Бу тизим расмий қоғозларнинг суратларидаги хатоликлар ва қийшайишларни автоматик тарзда тўғрилаб беради. Бундан ташқари, Huawei фотосуратларни таҳрирлаш учун янги стикерлар ва интерактив 3D-фонларни ҳам қўшмоқда.
Экран қулфи учун мўлжалланган анимацияларни фаоллаштириш янада қизиқарли тус олади: бунинг учун смартфонни бироз силкитиш ёки экранда икки бармоқ билан ҳаракат қилиш кифоя қилади. Мазкур янгиланиш май ойида фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши кутилмоқда.













