Электрон тижоратни янада ривожлантириш бўйича ҳукуматга таклиф киритилади

Электрон тижоратни янада ривожлантириш бўйича ҳукуматга таклиф киритилади
Ўзбекистонда электрон тижоратни янада ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш мўлжалланмоқда.

2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилишича, тегишли таҳлилий-ахборот ишлаб чиқилади.

Қайд этилишича, электрон тижоратни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Бажариш муддати - 2020 йил ноябрь, ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.