Ўзбекистондан Украинага товарлар экспорти бутунлай тўхтади

Ўзбекистондан Украинага товарлар экспорти бутунлай тўхтади
Фото: Bloomberg
Март ойида Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 26 миллион долларни ташкил қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Мазкур миқдор бутунлай импортга тўғри келди — март ойида Ўзбекистон Украинага ҳеч нарса экспорт қилмаган.

Импорт ҳали ҳам бор бўлса-да, унинг ҳажми деярли икки бараварга камайди. Буларнинг барчасини Россиянинг Украинага февраль ойининг охиридан бери давом этаётган ҳужуми билан изоҳласа бўлади.

Уруш бошлангунга қадар Украина Ўзбекистондан, асосан, мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари, азотли ва калийли ўғитлар, этилен полимерлари, рух хом ашёси ва автомобиль харид қилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.