Наманганда ИИБ хизмат машинасига урилган Matiz ағдарилиб кетди

Наманганда ИИБ хизмат машинасига урилган Matiz ағдарилиб кетди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 28 апрель куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 15:30 ларда Тўрақўрғон туманидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 55-километрида содир бўлган. Lacetti автомашина ҳайдовчиси Чуст—Тўрақўрғон туман йўналишида ҳаракатланиб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, Matiz автомашинанинг орқа томонига бориб урилган. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган вилоят ИИБ ЙҲХБнинг хизмат автомашинасининг чап томонига бориб урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса вақтида машинада ҳайдовчидан ташқари яна икки нафар йўловчи бўлган. Йўловчилар турли тан-жароҳати билан шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.