Самарқандда Кушонлар даврига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро аниқланди (фото)

Самарқандда Кушонлар даврига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро аниқланди (фото)
Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Самарқанддан Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий тангани олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, Самарқанд—Внуково йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Самарқандда Кушонлар даврига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро аниқланди (фото)
Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Натижада фуқаронинг багаж сумкасидан Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий танга, 3 дона тарози калибровкасини ўлчайдиган қадимий металл ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Самарқандда Кушонлар даврига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро аниқланди (фото)
Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Маълумот учун, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.