Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Ўзбекистонга келди

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Ўзбекистонга келди
Фото: ТИВ
Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий телеграм-каналида хабар берилди.

Аэропортда меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 1-2 ноябр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Германия делегацияси Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги йирик корхоналарга ҳам ташриф буюради, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.